Deprecated: mysql_connect(): The mysql extension is deprecated and will be removed in the future: use mysqli or PDO instead in /var/www/vhosts/tashkent.uz/httpdocs/modules/frontend/news.php on line 4
 bektemir.toshkent.uz Bektemir.Toshkent.Uz - Диққат Мажбурий Техник Кўрик!
Фотогалерея
Видеогалерея

Диққат мажбурий техник кўрик! - Бўлимга қайтиш

Ҳурматли ҳамшаҳарлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003-йил 31-январ кунидаги “Транспорт воситаларининг мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 54-сонли Қарори талабларини ижросини таъминлаш мақсадида, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари томонидан рўйхатга олинган барча жисмоний ва юридик шахсга тегишли транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикка тақдим қилишингиз лозим.
- юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1-март кунидан – 30-июн кунига қадар,
- жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1-январ кунидан – 31-август кунига қадар,
- тижорат асосида йўловчи ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобус ва микроавтобуслар, одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва тиркамалар – бир йилда икки маротаба (1-босқичи 01-март кунидан 30-июн кунига қадар, 2-босқич 01-сентябр кунидан 30-октябр кунига қадар) ўтказилиши белгиланган.
Юридик шахсга тегишли транспорт воситалари Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Меҳр кўчаси 56-уйда жойлашган ЙҲХ бошқармаси биносида жойлашган Транспорт воситаларини техник ҳолати устидан назоратни ташкил этиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилади. Тел: 230-94-30
Жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситалари:
Чилонзор, Учтепа, Сергели ва Яккасарой туманлари бўйича Чилонзор тумани, Бунйодкор шох кўчаси, 118-“а” уйда жойлашган 1-автомобилларни диагностика қилиш станциясида, Тел: 279-35-92
2.Юнусобод, Мирзо Улуғбек ва Олмазор туманлари бўйича Юнусобод тумани, ТХАЙ кўчаси О.Зокиров 2-“а” уйда жойлашган 2-автомобилларни диагностика қилиш станциясида, Тел:222-94-43
Миробод, Яшнобод, Бектемир ва Шайхонтоҳур туманлари бўйича Миробод тумани, Водил кўчаси, 54-уйда жойлашган 3-автомобилларни диагностика қилиш станциясида ўтказилади. Тел:283-21-03
Иш вақти: ҳар куни соат 08:00 дан 18:00 га қадар.
Белгиланган муддатларда мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган ҳолатларда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 125-моддаси 2-қисми билан энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ

https://iibb.uz/uz/news/projti-tehnicheskij-osmotr-objazannost-kazhdogo-voditelja

09.08.2018

Олдин      Кейин

Ишонч телефонларига аҳоли ва тадбиркорлар томонидан тушган мурожаатлар сони

 

 

24.09.2018

ҳолати

 

Сайтга келиб тушган мурожаатлар

 

Бектемир туманига келиб тушган мурожаатлар

 

PM.GOV.UZ Президент порталига келиб тушган мурожаатлар

 

Келиб тушгани мурожаатлар

 

541

 

 

569

 

449

 

Ижродаги мурожаатлар

 

76

 

189

 

29

 

Ижроси таъминланган мурожаатлар

 

465

 

380

 

420

 

Муддати бузилган мурожаатлар

 

24

 

19

 

26

 

 

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
ҚЎНҒИРОҚ ҚИЛИНГ!

Девонхона

(+9989 71) 295-02-47

Шикоятлар бўлими

(+9989 71) 295-02-46

Факс

(+9989 71) 295-04-05

 

Хабар қолдиринг

  • Тарихий обидалар
  • Тошкентнома
  • Маданият ва санъат
  • Тадбиркорлик
  • Тендер ва эълонлар